Нўхат эрта баҳорги экин. У эрта баҳори дон экинлари билан бир вақтда экилади. Тупроқни уруғ экиладиган қатламида ҳарорат +6-7°С га етиши уруғ
учун энг қулай муддат ҳисобланади. Самарқанд вилояти шароитида суғориладиган ерларда оптимал экиш муддати март ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлиги. Республикамизнинг жанубий вилоятларида нўхат февралнинг охирги ва мартнинг биринчи ўн кунликларида экилади. Ўзбекистон шароитида қишлаб чиқадиган шакллари, навлари бор.