Хозирги замонда янги техника ва технологияни киритиш, фермерлар ҳаракати шаклланиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган хукумат қарорлари асосида қишлоқ хўжалигини юритиш усули тубдан ўзгариб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан муҳими ернинг юқори унумдор қатлами тупроғининг кучсизланиб бориши, ер ости сувларини ифлосланиши ва қишлоқларда ижтимоий-иқтисодий шароитларга талаблар ошганидир.