Мазкур методик қўлланма умумий ўрта таълим, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчи ва ўқитувчилари Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ҳамда кенг маданият ва санъат ходимлари учун мўлжалланган. Таълим-тарбия жараёни мазмунига миллий истиқлол мафкураси ғояларини сингдириш, ўқувчиларга миллий қадриятлар, анъаналар ва кўп асрлик мусиқий мерос воситасида эстетик тарбия бериш муаммоси ҳақида маълумотлар келтирилган.