Соя уни қондалатчилик маҳсулотларида гўшт, сут, пишлоқ, ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Соя экини дунёда оқсил танқислигини ҳал қилиш билан бирга тупроқ унумдорлигини ошириш ва чорва учун тўйимли озуқа масаласини ечишда муҳим ўринни эгаллайди. Соя дуккакли ўсимликгина эмас мой берувчи экин ҳам ҳисобланади. Ер шарида бир йилда ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойининг 50 % дан кўпроғи соя ўсимлиги донидан олинади. Мойида инсон организми учун зарарли моддалар йўқ.