Сизга тавсия этилаётган “Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари” фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ѐзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар қисқа баён этилган. Фанни чуқур ва мукаммал эгаллаш учун кўрсатилган адабиётлардан фойдаланишни тавсия этамиз. Сизга тақдим этилаётган ушбу маъруза матнлари фанни ўрганишда илмий ва услубий ѐрдам кўрсатади деган умиддамиз. Маъруза матнлари талабалар аспирант, илмий ходимлар, ўқитувчилар учун мўлжалланган.