1. Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда ҳовли боғларига бўлган қизиқиш аввалги йилларга нисбатан, айниқса, Мустақиллик даврида анча ортди. Бунга сабаб давлатимиз томонидан республикамиз аҳолисига шу жумладан, шаҳарларда ҳам хусусий тураржойлар қуриш имкониятининг яратилиши бўлди. Қишлоқ жойларда эса хусусий ҳовлили уйларнинг махсус тасдиқланган лойиҳалар асосида давлат кредит ёрдамида қишлоқ қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиши бу уйларнинг ҳовлиларини меъморий-ландшафт ечимларига бўлган эҳтиёжларни ошириб юборди.