Диссертация ишини тайёрлашдан мақсад, электр таъминоти ва технологик қурилмалаларининг электр жиҳозларининг техник ҳолатларини таҳлил қилиш ва шу асосида корхона электр жиҳозларидан энергия тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Диссертацион иш мақсадидан келиб чиққан ҳолдда қуйидаги вазифаларни бажариш лозим бўлади::
– корхонанинг барча электр жиҳозларини техник назоратдан ўтказиш;
– корхонанинг электр таъминоти схемасида электр энергия исрофини камайтириш йўлларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
– реактив қувватни компенсация қилишнинг электр энергия исрофи кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш;
– электр энергия сифат кўрсаткичларининг электр энергия исрофига таъсирини ўрганиш.