Электрон тўловлар тизими деб банк пластик карталарини тўлов воситаси сифатада қўлланилишидаги усуллар ва уларни амалга оширувчи субъектлар мажмуасига айтилади. Пластик карта — шахсий тўлов воситаси бўлиб, у мазкур воситадан фойдаланадиган шахсга товар ва хизматларни нақдсиз пулини тўлаш, бундан ташқари банк муассасалари ва банкоматлардан нақд пулни олишга имкон беради.