Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда, жумладан, пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш, тезпишар ғўза навларини яратиш ва ундан олинадиган маҳсулотлар сифатини яхшилаш асосан уруғчилик ишлари ва агротехникасини қай тарзда бажаришга боғлиқ. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигига қўйилган асосий талаб тупроқ унумдорлигни йўқотмасдан сув ва минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиб юқори ва сифатли ҳосил олишга қаратилган.