Ахборотларни узатиш системаларида узатиладиган хабарлар қандайдир манбалардан келиб тушади, системанинг асосий вазифаси уни қабул қилувчига узатиш ҳисобланади. Барча радиотехник системалар хабар ўзгартиргич қурилмалардан бошланади. Уларнинг вазифаси узатиладиган хабарни узатиш учун қулай бўлган электрик сигналга айлантириш ҳисобланади.