Ушбу китоб таржимонлик соҳасига қизиққанлар, олий ўқув юртларининг таржимонлик факультетлари талабалари учун мўлжалланган. Мазкур дарсликни ўқувчи таржиманинг қадимий замондан бошлаб хозирги давргача ривожланиши, таржима соҳасига ҳисса қўшган Европа ва Марказий Осиёнинг машҳур таржимонлари ҳақидаги маълумотга эга бўладилар. Таржима тарихи фанига бўлган талаб ва қизиқувчиларнинг сони ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, мазкур дарслик қайта нашр қилинмоқда.