Сабзавот экинлари дунёнинг ҳамма мамлакатларида етиштирилади. Ҳар бир кишининг йиллик сабзавот истеъмол қилиши 60 кг ни ташкил этиб, бу физиологик меъёрдан кўпчилик давлатларда 1,5-3 баравар камдир. Лекин Италия, Испания, Францияда бу меъёр 150-200 кг ни ташкил этади.