Ҳар бир халқнинг инсоният тарихида ўзига хос, ноёб ва бетакрор ўрни бор. Шу жумладан Ўзбекистон ватанимизнинг ҳам ўрни беқиёс. Давлатимиз суверен демократик давлат бўлиб ривожланишимизда, Конституциямизнинг ўрни катта ва муҳимдир. Конституциямизда ўзбек халқи учун инсон ҳуқуқларига ва давлат суверениткти ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилди. Қомусимиз дунё бўйича энг мукаммал ва пухта ўйлаб тузилган Конституциялар ичида юқори ўринда туради. Жамият жабхаларида ёшларга ғамхўрлик, уларнинг жамият ҳаётига дахлдор инсонлар бўлиб етишларига кўмаклашиш асосий Қомусимизда юридик норма сифатида ўз ифодасини топади. Вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсизларни ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани ҳам алоҳида белгилаб қўйилган.