Тамаки ҳам гиёхванд модданинг бир тури. Аммо кучи ундан сустроқ халос. Тамакини Христофор Колумб 1494-1495 йилларда Америкадан Европага келтирган эди. Бугунги кунда эса ер юзининг турли минтақалари қаторида республикамизнинг кўпгина ҳудудларида ҳам тамаки ўсимлиги ўстирилмоқда.ЖССТ маълумотига кўра, хар йили чекиш туфайли 4 млн. ўлим ҳисобга олинар экан, ҳар 6-8 сонияда тамаки чекишнинг асоратидан бир киши ҳаётдан кўз юмар экан. Тамаки чекиш киши умрини 10-15 йилга қисқартиради. 1дона сигарет кишининг 6 дақиқалик умрига зомин бўлади. Чекувчилар орасида чекмайдиганларга нисбатан ўпка раки 15-30 марта кўп учрайди.