Битирув малакавий ишининг асосий вазифаларидан бири Андижон вилояти Андижон туманидаги “Ҳакан” ташлама хўжаликлараро коллектори бўйича табиатни мухофазаловчи ишларни ташкил этиш ва бажариш билан бу худуднинг ерларини экологик ҳолатини яхшилашдан иборат бўлиб, бунинг учун 820 гектар ердаги 18,455км узинликдаги закан ва зовур тармоқларини ҳамда улардаги иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. Лойиҳани ишлашда ишлаб чиқариш амалиёти даврида хўжаликка оид тўпланган маълумотлардан ва адабиётлар ҳамда меъёрий хужжатлардан шунингдек, Андижон вилояти “Андижон лойиха қидирув экспедицияси” масъулияти чекланган жамият корхонаси томонидан бажарилган техник лойиҳа маълумотларидан фойдаланилди.