Фермерларимизнинг онгу тафаккурида ўз ери ва ишлаб чиқараётган маҳсулотига нисбатан эгалик ҳиссиёти йилдан-йилга тобора мустаҳкамланиб, уларнинг ўз меҳнати натижасидан манфаатдорлиги ошиб бормоқда. Сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар фермер хўжаликлари ваколатларини сезиларли равишда кенгайтирди. Қишлоқ хўжалигида махсулот рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири бу ишлаб чиқаришни жадал усулда ривожлантириш дир.Президентимиз таъкидланишича жоҳон молиявий–иқтисдий инқирози шароитида масулот рақобатбрдошлигини ошириши иқтисодиётни барқаролаштиришнг асосий омилига айланди.