Асосий қишлоқ хўжалик товар маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари бўйича илмий асосланган хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот предмети бўлиб, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ва иқтисодий кўрсаткичлар мажмуаси, ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлари ҳисобланади. Тадқиқот объекти қилиб, Булоқбоши туманидаги Пўлат Фарҳодбек фермер хўжалиги олинган.