Тадқиқотлар меъда ости безининг экзокрин қисмининг чиқарув найларида якка якка жойлашган эндокрин хужайралар борлиги аниқланди. Чиқарув найлари эпителийсидаги бу хужайраларнинг деярли барчаси очиқ типдаги эндокрин хужайралар бўлиб, апикал қисми билан эпителий юзасига етиб боради, баъзан буртиб чиқади.