Машина ва механизмларнинг техник холати, пухталиги ва узоқ муддат ишлашини яхшилаш учун машинасозлик ва тамирлаш корхоналарида замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, арзон ва ейилишга чидамли материаллларни қўллаш зарур бўлади. Машиналар деталлари ишлатиш давомида хилма-хил олимлар тасирида ўзларининг бирламчи ўлчамларини ва механик хоссаларини йўқотади ва оқибатда машиналар бузилиб, ишга яроқсиз холга келади. Шу боис ейилган деталларни қайта тиклаш долзарб масала бўлиб катта ахамиятга эгадир.