Мазкур “Маърузалар матни” В5140900–“Бинолар ва саноат иншоотлари қурилиши”, йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, “Суюқлик ва газлар механикаси” фани бўйича ўқув-ишчи дастурига мувофиқ 36 соатлик маъруза машғулотлари мавзуларини ўз ичига олган. Унда суюқликларнинг ва газларнинг мувозанат ва харакат қонунларини ўрганиш ҳамда бу йўналишдаги ўзгаришлар, муаммолар атрофлича ёритиб берилган.