Бўғимоёқли хашоратлар синфи ичида кўпчилиги одам ва хайвонларга катта зиён ва зарар келтиради. Улар кўпчилик юқумли ва инвазион касалликлар қўзғатувчиларини ташувчи ҳисобланадилар. Кўпчилик хашоратлар одам ва хайвонларни чақиб безовта қиладилар. Захарли хашоратлар чаққанда эса ўша жойда яллиғланиш рўй беради, хатто ўлим содир бўлиши мумкин. Хайвонларни кучли безовталаниши оқибатида махсулдорлиги ва чидамлилиги пасайиб кетади. Уларнинг кўпчилиги тери бутунлигини бузади ва унинг санитария жихатидан сифатини ёмонлаштиради, сут ва гўшт сифати ҳам пасаяди. Масалан: қорамоллар бўка (овод) касаллигида.