Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда жаҳон таълим майдонига киришга йўналтирилган янги таълим тизими қарор топди. Бу жараён билан бир вақтда педагогик ўқув-тарбия жараёнининг назарияси ва амалиётида сезиларли ўзгаришлар содир бўлмоқда. Таълимдаги ёндашувлар таркиби ўзгармоқда ва бошқача муносабатлар, педагогик менталитетлар ўрнатилмоқда.
Таълим таркиби янги процессуал маҳоратлар, ахборотлар билан ишлаш қобилиятининг ривожланиши, илмий муаммо ва бозор амалиётининг ижодий ечимининг таълим дастурларини индивидуаллаштиришга қаратилиши билан бойитилмоқда.