Таълим-тарбия муассасалари олдига қўйилган ижтимоий буюртманинг натижаларига ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаси, ғоявий эътиқоди, мустақил ва ижодий ишлай олиш қобилияти, касби ва болаларни севиши ҳамда қадрлашига бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам ўқитувчилар тайёрлаш узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришнинг асосий масалаларидан ҳисобланади.