Муаммонинг долзарблиги. Замонавий ички касалликлар клиникасида анкилозловчи спондилоаротритни (АС) даволашда юқори самарадор, патогенетик асосланган дори воситаларини излаш ва беморларга тадбиқ қилиш асосий йўналиш бўлиб келмоқда [Насонов Е.Л. 2006; Бадокин В.В., 2004]. Бу муаммода эритроцитлардаги дисметаболик ўзгаришлар, феррокинетик бузилишлар ва шунга боғлиқ ҳолда турли шаклдаги камқонлик ривожланиши асосий ўринни эгаллайди.