«Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи» фани инсоният тарихининг ўзига хос маънавий маданиятининг белгисидир. Ушбу фан орқали давлат ва ҳуқуқ, қонун, сиёсат, эрк ва адолат ҳақидаги сиёсий-ҳуқуқий таълимот назарияларини инсоният тарихи турли босқичларида илгари сурилган илғор ғояларнинг юқори даражада ўрганилиши ва улардан ҳозирги даврнинг баъзи бир муаммоларнинг ечимини топишда қўлланиши билан ажралиб туради.