Аҳоли шаклланиш ва ривожланиши жараёнларини ўрганишнинг марказий вазифасини ушбу жараёнларни белгилаб берувчи қонуниятларни аниқлаш ташкил этади. Аҳоли уч гуруҳдан иборат қонунлар таъсирида бўлади.булар: умумсоциологик қонунлар, улар кишилик жамиятининг барча тарихий босқичларида ўз таъсирини кўрсатиб беради; қатор социал-иктисодий фармацияларга хос қонунлар; бир социал-иктисодий фармацияга ёхуд унинг бир боскичига хос булган қонунлардан иборатдир.