Ушбу дастур ва услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низом» ҳамда Институт илмий кенгаши томонидан 1999 йил 30 март кунги 80-сонли йиғилишида тасдиқланган «Бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисосликлари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида НИЗОМ» асосида ишлаб чиқилган.
Услубий кўрсатмада «Менежмент» таълим йўналишида тахсил олаётган талабаларнинг 6-семестрдаги малакавий амалиётини ўтказиш шакллари, тартиби ва услублари берилган.