Ушбу услубий қўлланма ноэлектрик йўналишдаги бакалаврлар учун “Электротехника ва электроника асослари” фанидан тажриба машғулотларини бажариш учун ўқув режасига асосан тузилган.
Ушбу қўлланмада тажриба ишининг мақсади, ишга оид назарий тушунчалар, тажриба даврида талабанинг олдига қўйилган талаб ва топшириқлар ҳамда талабани назорат қилиш учун саволлар ёритилган.
Ушбу услубий қўлланма талабаларнинг назарий ва амалий олган билимларини тажриба асосида мустаҳкамлаш учун тузилган.