“Материаллар қаршилиги фанини ўзлаштиришда амалий дарс, лаборатория машғулотлари, талабалар томонидан бажариладиган ҳисоблаш график ишлари ўқув жараёнининг мухим таркибий қисми ҳисобланади.
Ушбу қўлланма талабаларга “Материаллар қаршилиги” фанидан амалий машғулотларда типовий масалаларни ечиш усулини мустақил ўрганишга ёрдам беради. Қўлланманинг тузилиши ва материалининг баён этилиш услуби ана шу мақсадни кўзлаб танланган.