Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг аҳамияти улкан. Чунки унда республика ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмига, озиқ-овқат маҳсулотларининг 95-97 фоизга яқини яратилмоқда. Давлат миқёсидаги жами валюта тушумининг яримидан ортиғи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобига олинмоқда.