Дон ва ундан олинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни модернизациялаш, уларнинг сифатини яхшилаш ва шу билан бир қаторда унинг хавфсизлигини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Шунинг учун ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Юқори сифатли буғдой унини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ундан тайёрланадиган маҳсулотларнинг ассортименти кенгайтирилади ва сифати яхшиланади.