Тупроқшунослик фани хозирги пайтда янги ташкил этилган қишлоқ хўжалик коллежларида, лицейларда ўқитилмоқда. Бу фан бошқа фанлар билан боғлиқ бўлган таълим-тарбия жараёнлари системаси ҳақидаги фандир. Ўқувчиларга фан асосларини ўргатиш, уларнинг қишлоқ хўжалик таълимига доир билимларини тартибга солиш ва амалий машғулотлар олиб бориш асосида уларда мехнат кўникмаларини ҳосил қилиш жараёнларини ўрганиш билан шуғулланади.