Сизга тақдим этилаётган "Манзарали дарахтларни кўпайтириш" фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган ўқув дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга оид асосий тушунчалар ва маълумотлар қисқа баён этилган. Бунда манзарали ўсимликларни етиштириш кўчатзорлари, уруғкўчат ва кўчат етиштириш ҳамда уларни парваришлаш технологияси ҳақида маълумотлар берилган. Фанни чуқур ва мукаммал эгаллаш учун кўрсатилган адабиётлардан фойдаланишни тавсия этамиз.