XIX асрга келиб фан ва техникани ривожланиши, илм фандаги кескин бурилишлар инсонларни олам ва унинг тузилиши ҳақидаги фикрларини тубдан ўзгартириб юборди. Янги техника ва технологик воситаларнинг кашф этилиши ва уларнинг илмий нуқтаи назардан исботланиши билан бир қаторда хизмат кўрсатиш соҳаларининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлмиш туризм, бир қанча миллий иқтисодий стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳалардан бирига айланди.