Госпитал хирургия фани бўйича намунавий дастур Давлат таълим стандарти, УАШ таёрлаш ихтисослик тавсифи ва ўкув дастурига мос келувчи ўкув вазифаларни хажмини инобатга олиб тузилган. Дастурда даволаш ва тиббий-педагогика факультетлари талабаларининг ушбу фанни ўрганиш даврида эгаллаши зарур бўлган назарий билимлари ва амалий кўникмалари хажми аниклаб берилган. Ушбу дастурда маърузалар ва амалий машгулотлар мазмуни УАШ дастури бўйича бажариши лозим бўлган амалий кўникмалар, талабаларни мустакил бажарадиган ишлари хажми кўрсатилган