Ушбу монографияда касб таълими ўқитувчиларини техник фикрлаш кўникмасини шакллантиришнинг илмий назарий асослари, бўлажак касб таълими ўқитувчиси шахсининг техник фикрлаши тузилмаси ва техник фикрлаш кўникмасини шакллантириш усуллари тизими ва таълимий ресурслари ёритилган. Шунингдек, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида техник фикрлаш кўникмасини шакллантиришни моделлаштириш методикаси ҳамда талабаларда техник фикрлаш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган масалалар тизими ҳамда унинг шаклланганлигини баҳолаш кўрсаткич ва мезонлари келтирилган.