"Педагогик маҳорат" фанидан муаммоли маърузалар матни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим стандарти асосида тузилган намунавий ўқув дастурга мувофиқ ҳолда ёзилди. Унда педагогик маҳорат-педагогик система сифатида қаралиб, унинг ташкил этувчилари ажратиб кўрсатилган. Ҳар бир ташкил этувчининг мазмуни ва уни эгаллаш усуллари баён этилган. Педагогик таъсир этиш шакллари ва улардан фойдаланишнинг ўзига хослиги кўрсатилган.
Муаммоли маърузалар матни профессионал-педагогик тайёргарлик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган. Ундан ўз педагогик маҳоратини оширишга интилган барча ўқув юртлари ўқитувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.