Тадқиқотнинг мақсади Г.Э.Лессинг ижодида Шарқ ва Ғарб воқелигининг муштараклиги, диний бағрикенглик (толерантлик) тамойилларининг ёритилишини Европа маърифатпарварлик даври адабиёти контексти орқали очиб бериш, «Донишманд Натан» драмасида акс эттирилган Шарқ ва Ғарб воқелигининг айрим жиҳатини аслият ва унинг ўзбек тилидаги билвосита таржимаси асосида таҳлил қилишдан иборат.