Боғдорчилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири. Ўрта Осиё Республикаларида, хусусан Ўзбекистонда унинг роли катта. Ўзбекистоннинг қулай табиий шароити бу ерда хилма-хил мевалар етиштиришга имкон беради. Дарахт туби атрофи тупроқларига агротехник талабларга мос қилиб ишолов бериш меваларнинг сифатли ва барқарор мўл ҳосил берадиган бўлиб яхши ўсиши учун қулай шароит яратади.