Ушбу диссертация тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси маҳаллий материаллар яъни, вермикулит шағали, кварц қуми ва волластонит минерали асосий хоссалари ўрганилди ва бетон учун уларнинг энг мақбул таркиби аниқланди. Ўтказилган тажрибалар асосида ушбу хом ашёлардан тайёрланган енгил бетоннинг мустаҳкамлик ва деформацион хоссалари юқори эканлиги аниқланди ва бундай енгил бетонлар турар-жой биноларда қўллаш учун таклифлар берилди.