Тут дарахти кўп йиллик ўсимлик бўлиб, унинг барги тут ипак қуртининг ягона озуқаси ҳисобланади. Ипак қурти ҳаёт жараёнлари учун зарур бўлган барча моддаларни тут баргларидан олади. Тут ипак қуртини парваришлашда асосан оқ тутнинг баргларидан фойдаланилади. Тутнинг бошқа турлари ичида кўпшоҳли, ипакдошлар учун Когояма тутлари ҳам озуқа сифатида фойдаланилади. Тутни тез ва узоқ йиллар давомида ўсувчи дарахтлар сирасига киритиш мумкин.