Тупроқлар биологияси бўйича мавжуд кўплаб адабиёт маълумотлари кўрсатишича, биологик фаоллик тупроқларнинг ҳолати ва унумдорлигини аниқлашда муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, шўрланган тупроқларда амалга ошувчи турли хил жараёнларнинг аниқланиши, уларнинг амалга ошиш қонуниятларини ойдинлаштириш бевосита тупроқ биодинамикасига ижобий йўналишда фаол тарзда аралашишга кўмаклашиши мумкин.