Мазкур диссертация ишида сачратқи ўсимлиги илдизи ва ер устки қисмидан қуруқ экстракт ва капсула дори тури технологиясини ҳамда йиғма асосида гипогликемик хоссага эга капсула БФҚ ни технологиясини ишлаб чиқиш ва сифат меъёрларини аниқлаш, фармакологик хоссалари ва безарарлигини ўрганиш, тиббиёт амалиётида қўллашга тавсия этиш бўйича илмий тадқиқотлар бугунги кунгача олиб борилмаган.