Ушбу илмий ишда аралаш ҳаракат мавжуд бўлган Ўзбекистон темир йўлларига қарашли 2-йўл масофаси йўлларида стрелкали ўтказгичларга кириш ва чиқишда стиклар чўкиши ўрганилган ва назарий тадқиқот натижалари кўрсатилган. Тезюрар темир йўл магистраллари учун стрелкали ўтказгичларнинг умрини узайтириш ва меҳнат сарфини камайтириш, соз ҳолатда тутиб туришга тавсиялар, ишлаб чиқилган.