Ушбу битирув малакавий иш ўз ичига ҳарбий хизматчи шахсининг ва ҳарбий фаолият психологиясининг таҳлилига багишланган мавзуларни ва мавзулар мазмунини ўз ичига олган чизмалар тўплами ҳамда ҳарбий хизматчилар ва бўлинмалар психологик хусусиятларини ўрганишга имкон берувчи усулларни олган. Битирув малакавий ишидан ҳарбий бошлиқлар, қўшин олдига қўйилган жанговар вазифаларни зафар билан бажаришларида шахсий таркибни муврффақиятли бошқариш йўлида фойдаланишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек ҳарбий психология муаммолари билан қизиқувчи бошқа тоифадаги ҳарбий хизматчилар учун методик қўлланма сифатида фойдаланишлари учун тавсия этилади.