Мазкур диссертация ишида илк бор маҳаллий хомашё - саримсоқ пиёз (Allium sativum L.) «Жанубий бинафша» нави асосида яллиғланишга қарши «Mekriten» мойли экстрактини олиш технологияси, стандартизацияси ишлаб чиқилди, фармакологик хоссалари ҳамда безарарлиги ўрганилиб, тиббиёт амалиётида қўллашга тавсия этилди.