Ҳозирги кунда ер юзидаги барча мамлакатларда ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида озиқ-овқат хавфсизлиги дастури ишлаб чиқилган. Дастурга асосан ҳар бир инсон эҳтиёжига яраша озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши зарур. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш асосан қишлоқ хўжалигида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди тоғ олди ва текисликлардан ташкил топиб, иқлим жиҳатидан арид зонасида жойлашган, яъни йиллик ёғингарчилик миқдори, ер ва сув ҳамда экинлар юзасидан буғланиб кўтарилаётган сув миқдорига қараганда 15-25 марта кам. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларидан суғориш орқали ҳосил олинади.