Ҳозирги вақтда республикамиздаги барча ишлаб турган иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари ва саноат корхоналари иссиқлик энергетик қурилмаларида асосан рекуператив иссиқлик алмашинув қурилмалари кенг қўлланилади. рекуператив иссиқлик алмашунув қурилмаларининг асосий хизмат вазифаси атмосферага ташланадиган иссиқлик ташланмаларидан самарали фойдаланишга қаратилгандир. Ушбу рекуператив иссиқлик алмашинув қурилмалари ишлатилиш мақсадига ва қўлланиш соҳасига боғлиқ равишда массив деталлардан иборат бўлиб, аксарият ҳолларда юқори ҳароратга эга бўлган тутун газлар иссиқлигини ўзларда тўплайдилар ва айланма ҳаракат қилиш жараёнида атмосферадан сўрилаётган ҳавони қиздириб беришга хизмат қилади. Мавзунинг долзарблиги шу билан асосланадики, кўпгини иссиқлик энергетик қурилмаларнинг иш жараёнида юқори ҳароратга эга бўлган иссиқлик ташувчилардан (тутун газларидан) самарали фойдаланмасдан тўғридан–тўғри атмосферага ташлаб юборилади.