Ўзбекистон эндигина мустақиллика эришган 90 – йилларнинг бошларида ёш республикамиз олдида жуда кўп муаммолар кўндаланг турарди. Энг муҳим масалалардан бири бу – аҳолининг озиқ – овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашдан иборат эди.
Маълумки, мамлакатимиз аҳолиси дон ва дон маҳсулотларини нисбатан кўпроқ истемол қилади. Жумладан: 90 – йилларда Ўзбекистонда ҳар бир киши йилига ўртача 170 килограммдан дон маҳсулотлари истеъмол қилган бўлса, 1994 йилларга келиб бу рақам 152 килограмни ташкил этди. Мазкур кўрсатгич бошқа қўшни давлатлардагига нисбатан 25 – 30 фоиз кўпдир. Бунинг асосий сабаби – суғориладиган майдонларнинг каттагина қисми пахта билан банд бўлиб, мева сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари камроқ етиштирилиши натижасида аҳоли озиқ – овқатнинг асосий қисмини дон маҳсулотлари ташкил этар эди.