Маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шартшароитлар яратиш мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади. Ички бозордаги эҳтиёжлар ҳажмларининг таҳлили давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини амалга ошириш орқали саноат кооперациясини ва талаб юқори бўлган товарларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда.